5ball

Тошкент шаҳридаги Туркиянинг Иқтисодиёт ва Технологиялар Университети

УниверситетТошкент шаҳри
Контракт тўлови15 – 33,5млн сўм/йил
Йўналишлар сони7
Грантажратмалар бор
Ҳужжат топшириш муддати30-сентабр2026

Университет ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи чоғида, 2020 йил 19 февралда Анқарада Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Туркия Савдо ва товар биржалари палаталари иттифоқи қошида Туркиянинг Иқтисодиёт ва Технология Университетининг Тошкент шаҳридаги филиалини очиш тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

Батафсил ўқиш

Университет Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.2020даги "Тошкент шаҳрида Туркиянинг иқтисодиёт ва технологиялар университети филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 389 - сонли Қарори асосида фаолият юритмоқда

Унıверситет гранд ҳамда тўлов-контракт асосида кундузги таълимни инглиз тили ("Халқаро бизнес ва тадбиркорлик", "Электрон тижорат ва технологияларни бошқариш", "Архитектура" ҳамда "Интерйер архитектура ва атроф - муҳит дизайни" таълим йўналишлари ) ва ўзбек тилида ("Иқтисодиёт", "Молия", "Ахборот технологияларини бошқариш" таълим йўналишлари) олиб боради.

Таълим муддати - 4 йил.

ТОББ ЭТУ Анкара университети бир қатор халқаро рейтингларда юқори ўринларда туради. Хусусан, 2000 - йилдан кейин ташкил қилинган университетлар рўйхатида 32- ўринда туради. Бир қатор категориялар бўйича жаҳон рейтингида ТОП - 500 университетлар рўйҳатига киритилган

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (81)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.