5ball

University of Business and Science - Тошкент филиали

Контракт тўлови18,5 – 28,8млн сўм/йил
Йўналишлар сони43
Грантажратмалар бор
Ҳужжат топшириш муддати30-сентабр2026

Йўналишлар ва ўтиш баллари

Контракт асосида ўқишга кирган абитуриентларнинг энг паст бали (189 баллик тизимда). Юқори баллдан пастга қараб.

ЙўналишКонтрактЎтган йил
АрхитектураКундузги · Ўзбекча——
Ахборот тизимлари ва технологиялариКундузги · Ўзбекча——
Ахборот хавфсизлигиКундузги · Ўзбекча——
Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқаларКундузги · Ўзбекча——
Банк ишиКундузги · Ўзбекча——
БиологияКундузги · Ўзбекча——
Биотиббиёт муҳандислигиКундузги · Ўзбекча——
Бизнесни бошқаришКундузги · Ўзбекча——
Бошланғич таълимКундузги · Ўзбекча——
Бухгалтерия ҳисобиКундузги · Ўзбекча——
Бухгалтерия ҳисоби ва молияКундузги · Ўзбекча——
Даволаш ишиКундузги · Ўзбекча——
ДизайнКундузги · Ўзбекча——
Энергетика муҳандислигиКундузги · Ўзбекча——
ФармацияКундузги · Ўзбекча——

Университет ҳақида

“University of Business and Science”да 2025-2026-ўқув йили учун қабул жараёнлари бошланди. Кундузги таълим шакли учун 300 та грант, контрактдан чегирмалар ва стипендияларни таклиф қилади. “University of Business and Science” (Бизнес ва Фан Университети) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тақдим қилинган №733430 сонли лицензияга асосан 2022-йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. УБС университети 49 та бакалавриат йўналишлари, 14 та магистратура мутахассисликлари ва 5 та докторантура ихтисосликлари бўйича ўз таълим дастурларини таклиф қилади.

Батафсил ўқиш

Университетимиз бугунги кунда Республика ҳудудидаги нодавлат олийгоҳлари ичида илмий салоҳияти бўйича юқори ўринларда бўлиб, халқаро тан олинган ТОП-1000 талик олийгоҳлар қаторига кириш учун катта ишлар амалга оширмоқда. Шу асносида нодавлар олийгоҳлар ичидан биринчилардан бўлиб докторантура мутахассислиги очилган бўлиб, халқаро олийгоҳлар қаторига кириш учун вазирлик томонидан қўллаб-қувватлаб келинмоқда.

Шунингдек УБС университети 2024-йил ҳисобида хусусий олийгоҳлар ичида “ЙИЛ БРЕНДИ” деб топилди.

25 мингга яқин талабалар университетнинг 5 та замонавий ўқув биносида (4 та бино Наманганда ва Тошкентда филиалга эга) энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган шинам, замонавий маъруза ва семинар хоналари, компютер хоналарда таҳсил оладилар. Шунингдек, университет ошхона, ахборот ресурс маркази, спорт зал ва тадбирлар залига эга.

Университетда кундузги таълимда таҳсил олувчи талабалар учун талабалар турар жойи мавжуд.

Университет дипломи ҳақида

Университет дипломи барча давлат олийгоҳлари дипломи билан бир хил юридик кучга эга. Яъни УБС дипломи “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўғридан-тўғри тан олинади.

Кириш имтиҳонлари тартиби :

Абитуриентлар учун йўналишлар кесимида вазирлик томонидан тасдиқланган 2 та мутахассислик фани асосида бўлиб, ҳар бир блокда 30 тадан жами 60 та тест саволлари мавжуд. Биринчи блок учун ҳар бир тўғри жавоб учун 3.1 баллдан, 2-блокдаги ҳар бир тўғри жавоб учун 2.1 баллдан берилади. Тўплаш мумкин бўлган максимал натижа 156 баллни ташкил этиб, шунда 60 фоиз ижобий натижа тўпласангиз талабалар сафига тавсия этиласиз.

Бундан ташқари ДТМ натижаларингиз орқали имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинишингиз мумкин.

Ўқишга киришда ёки кўчиришда IELTS, CЕФРга эга бўлган талабгорлар кириш имтиҳонларидан озод қилиниб, тўғридан-тўғри ўқишга қабул қилинади ҳамда стипендия ва контрактдан имтиёзларга эга бўлишлари мумкин.

“Аёллар дафтари, темир дафтар, ёшлар дафтари”, боқувчисини йўқотган ёки ногиронлиги борлар ҳам имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади.

Имтиҳон натижалари имтиҳонлардан сўнг 2 иш куни ичида СМС-хабарнома шаклида юборилади.

Таълим жараёнлари ҳақида:

Бакалавриатда қонунчиликка биноан кундузги таълимда 4 йил. Мактабгача таълим йўналишида эса кундузги таълим 3йилни ташкил этади. Магистратура босқичида ўқиш давомийлиги 2 йил, докторантурада эса 3 йилни ташкил этади.

Талабаларнинг ҳар томонлама кучли кадр бўлиб етишиши учун сифатли таълим беришни мақсад қилган, “University of Business and Science” Ахборот ресурс маркази илмий ва бадиий адабиётлар билан тўлдирилган бўлиб, улардан электрон шаклда ҳам фойдаланиш мумкин. УБСда нафақат талабалар учун, балки, мактаб ва коллеж-лицей ўқувчилари учун ҳам турли олимпиада ва танловлар ўтказиб борилади. Олийгоҳ 70% фан номзодларидан иборат профессор-ўқитувчилар жамоаси фаолият юритади. Халқаро талабларга тўла жавоб берадиган фан дастурлари малакали мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган.

Университетимиз АҚШ, Корея, Австралия, Германия, Туркия, Индонезия, Малайзия, Россия, Қозоғистон университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. АҚШ ва дунёнинг топ университетлари МИТ ҳамда Гарвард университетлари билан ҳамкорликда таълим стандартлари халқаро даражага олиб чиқилиши ва УБС дипломи халқаро миқёсда тан олиниши бўйича қатор келишувлар имзоланган. Бундан ташқари АҚШнинг яна бир топ олийгоҳи Иллиноис Технология Институти билан 3+1 ва 4+0 қўшма дастурлари йўлга қўйилмоқда. Бу билан УБС талабалари АҚШда ҳам таълим олишлари ва 2 та дипломни қўлга киритишлари мумкин бўлади.

Кореянинг Сежонг, Кюнгдонг ва Донгшин университетлари билан амалиёт, қўшма дастурлар ва талабалар алмашинуви дастурлари йўлга қўйилган.

Магистратурада ўқишни мақсад қилганлар талабалардан чет тили сертификатлари талаб қилинмайди. Сертификатни ўқишни тамомлагунча олиш кифоя.

“University of Business and Science” орзуйингиздаги карйерангизни қуришда ва етук мутахассис бўлишингизни таъминлайди. Сен муваффақиятли бўла оласан!

Кўп бериладиган саволлар

University of Business and Science - Тошкент филиали: контракт тўлови қанча?

Контракт тўлови: 18,5 – 28,8 млн сўм/йил (Тошкент шаҳри). Университетда 43 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.

University of Business and Science - Тошкент филиали: қандай топшириш керак?

Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.

University of Business and Science - Тошкент филиали: грант бор-ми?

Грант: ажратмалар бор. Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (81)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.